Филиппин полициясининг махсус гуруҳи мамлакат жанубида аксилгиёҳвандлик рейдини ўтказди. Операция давомида 7 жиноятчи йўқ қилинди, 39 нафари қўлга олинди.

Идора вакилларининг хабар қилишича, рейд Давао шаҳрининг бир нечта туманларида ўтказилган. Қаршилик кўрсатган жиноятчилар ўлдирилган, гуруҳнинг қолган қисми ҳибсга олинган. Гуруҳ таркибида 12 нафар аёл ҳам бўлган. Гуруҳ аъзолари ёнидан қурол-яроғ ҳам топилган.