Лукашенконинг кортежи ЙТҲга учраши натижасида қўриқчилар жароҳатлангани маълум бўлди

Жаҳон 16 Июль 2015 2784

Беларусь президенти Александр Лукашенко кетаётган кортеж Орша-Могилев йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг гувоҳликлари асосида УНН нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, бу воқеа 7 июль куни, Лукашенко Александрия шаҳридан Минскка қайтаётган вақтда рўй берган.

"Президент кортежига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган BMW русумли автомобил катта тезликда кортеждаги Mercedes микроавтобусига келиб урилди. BMW бошқарувчиси машинасининг бир неча марта ағанаши натижасида оғир жароҳатлар олган. Ушбу автомобил зарбасига учраган микроавтобус ичидаги президент қўриқчилари жароҳатланишган ва шифохонага ётқизилишган", дейилади хабарда.

Айни вақтда бу ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар