Бишкекда йўқ қилинган террорчилар Россия авиабазасида теракт амалга оширишни режалаштирганлари маълум бўлди

Жаҳон 17 Июль 2015 4899

Бишкекда 16 июль куни аксилтеррорчилик операциясида 4 нафар жангари йўқ қилинди, 7 нафари қўлга олинди.

Бишкекда йўқ қилинган террорчилар Кантдаги Россия авиабазасида теракт амалга оширишни режалаштирганлари маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бу яширин террорчилик гуруҳи 17 июлда – Рамазон ҳайити куни одамлар кўп бўлган жойларда ва Қирғизистон шимолида жойлашган Чуй вилояти Қант шаҳридаги Россия Мудофаа вазирлигининг авиабазасида терактлар амалга оширмоқчи бўлган ва уларга тайёргарлик кўрган”, деб айтилмоқда хавфсизлик қўмитасида.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, Қозоғистон фуқароси Жонбўлат Амиров бошчилигидаги жангарилар ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари бўлганлар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар