Titan фирмаси iPhone учун мустаҳкам ва эгилувчан пўлатдан тайёрланган кабель ишлаб чиқарди, деб маълум қилинмоқда BGR порталида.

Бундай пўлат кабель кўп учрайдиган узилиб кетувчи симлар муаммосидан фориғ бўлиш имконини беради. Металл қўшимчалардан фойдаланиб ишланган дизайн кабелни нафақат замонавий, балки ишончли қилади. Бундан ташқари, кабель маълумотлар узатиш имкониятини назарда тутадиган Mfi сертификатини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу пўлат кабелнинг нархи 24,99 долларни ташкил қилади.