Россия амалдорлари Linux’га ўтиши мумкин

Технология 20 Июль 2015 2398

Россия интернетни ривожлантириш институти 1 октябргача президент Владимир Путинга интернетнинг рус тармоғини ривожлантириш ҳақидаги таклиф билан чиқади.

Таклифлар ичида мансабдорларнинг компьютерларида Windows ўрнига очиқ кодли Linux операцион дастурига ўтиш бор. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.

Институт раҳбари Герман Клименконинг сўзларига қараганда, ташаббус секин-аста, 2017 йилга қадар жорий қилиниши керак.
“Биз бир қанча ҳокимлар билан бу борада келишувга эришдик. Уларнинг компьютерларидаги Windows ўрнига очиқ кодли Linux операцион дастури ўрнатилади”, – деди Клименко.

Институт маълумотларига қараганда, 2013 йили Windows маҳсулотларининг айланмаси 109 млрд рублни ташкил қилган. Давлат Думаси стратегик ахборот тизимларини ривожлантириш қўмитасида эса бошқа маълумотлар айтилган эди – 34 млрд рубль.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар