Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Саслан Тигиев Ереван шаҳрида шу спорт фахрийси Степан Саркисян хотираси учун ўтказилган турнирдаги иштироки учун кумуш медал билан тақдирланди.

86 кг вазн тоифасида Олимпиада ўйинлари совриндори бўлган Саслан Тигиев Еревандаги турнир финалида эронлик Али Ризо Каримидан мағлуб бўлди.

Арманинистон вакили Муса Муртазалиев ва россиялик Владислав Валиев эса учинчи ўринни эгаллашди.