Хитойда талабалар ётоқхонасида содир бўлган портлаш туфайли 7 киши жароҳатланди

Жаҳон 20 Июль 2015 1769

Хитойнинг Шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида жойлашган Ланьчжоу шаҳридаги талабалар ётоқхонасида кучли портлаш юз бериб, 7 кишининг жабрланишига сабаб бўлди.

Сина агентлиги маълумотига кўра, портлаш вақтдиа бино деразалари чил-чил бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар чақирилган.

Портлаш келтирган зарар миқдори ҳозирча аниқланмаган.

Кўпроқ янгиликлар