Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маҳаллий Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилотига учувчисиз парвоз қурилмаси Lakshya`ни ишлаб чиқариш технологияларини Larsen and Toubro хусусий компаниясига беришга рухсат берди.

Бунгача мамлакатда қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш билан фақатгина давлат корхоналари шуғулланган.

Larsen and Toubro компанияси ҳар бир ишлаб чиқарилган учувчисиз парвоз қурилмаси учун лицензия тўловларини амалга ошириши керак бўлади. Компания ушбу маҳсулотни экспорт қилиш учун ҳукуматнинг тегишли рухсатномасини олиши лозим. Ҳиндистон ушбу қурилмаларни Исроил, Малайзия ва Сингапурга сотишни мўлжалламоқда.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, технологияларнинг бундай узатилиши қурол-аслаҳалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқа корпорацияларни ҳам қизиқтириши мумкин.

Lakshya разведка қурилмаси Ҳиндистонда 2000 йилдан бери қуролланишда туради. У кўп маротабалик нишон-самолёт сифатида ҳам ишлатилади.