21 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1 кун олдин мамлакат шарқидаги Сучук шаҳрида юз берган портлашга норозилик сифатида одамлар кўчаларга чиқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди.

Тақсим майдонига тўпланган юзлаб одамлар теракт оқибатида 30 кишининг ҳалок бўлиши ва юздан ортиқ одам жабрланиши учун Эрдўған ҳукуматини айблаган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, намойиш тинч руҳда бошланган, лекин кутилмаганда йиғилганлардан бири полиция томон буюм ирғитиши туфайли тартибсизлик бошланган. Натижада, полиция ходимлари намойишчиларга қарата кўздан ёз оқизувчи газ қўллашиб, сув пуркашган.