21 июль куни Туркиянинг иқтисодий пойтахти ҳисобланадиган Истанбул шаҳрида номаълум шахс полиция участкасига ўқ ёғдирди.

Hurriet нашрида ёзилишича, полиция ҳам бунга жавоб қайтарган. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Аниқлик киритилишича, бу воқеа шаҳарнинг Султонғози туманида юз берган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни ҳам Истанбулда номаълум шахс одамларга ўт очиб, 5 кишини жароҳатлаган ва воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлганди. Жароҳатланганлардан бири хорижлик сайёҳлиги маълум бўлганди.