Луганскдан Россияга темир йўл изи орқали етиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик минага дуч келди

Жаҳон 21 Июль 2015 6450

19 июль куни Украинанинг Станично-Луганское туман тиббиёт бўлинмасига Луганскдан Россияга темир йўл изи бўйлаб етиб олмоқчи бўлганида тортиб қўйиладиган минага учраб, жароҳат олган, паспорти бўлмаган Ўзбекистон фуқароси келиб тушди

Луганск вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, ёнида фақатгина ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик Луганскдан Россиянинг яқин орадаги аҳоли пунктигача етиб олмоқчи бўлганини, бироқ Станично-Луганское туманида тортиб қўйиладиган минага тушиб, унинг парчаларидан жароҳат олганини айтган.

Бу ҳудудда темир йўли ҳаракати амалга оширилмаган. Луганск вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти террорчилар томонидан кўплаб йўллар ва темир йўл излари миналаштириб қўйилгани сабабли белгиланган жойлардан бошқа жойлардан чегарани кесиб ўтиш хавфлилиги ҳақида навбатдаги галда огоҳлантирмоқда.

“Ўзбекистонлик фуқаро хусусида мен ҳуқуқ-тартибот муассасаларига у қаерга ва қандай мақсадда кетаётганини ва умуман нима учун Украинага келганини аниқлаш вазифасини топширдим”, деб айтди Луганск вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Юрий Клименко.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар