Ўзбекистон олийгоҳларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 605 мингдан ошди

Жаҳон 21 Июль 2015 4779

20 июль куни олий ўқув юртлари қабул комиссияларининг иши тугади. Синов имтиҳонлари 1 август куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон олийгоҳлари 605 836 нафар абитуриентларининг ҳужжатларини қабул қилиб олишди. Бу мустақиллик йилларининг мутлақ рекордидир. Жорий йилда бакалавриат йўналишига ажратилган квоталар 57 957тани ташкил қилади. Шу тариқа, бир ўрин учун танлов 10.45 кишини ташкил этади.
2014 йили олийгоҳларга 543 минг талаба ҳужжат топширган эди.

Кўпроқ янгиликлар