Ўзбекистонда LG компаниясининг энг қизиқ янги смартфонларидан бири – G Flex 2 модели сотувга чиқарилди. Бу LG’нинг букилган ва майда тирналишлардан ўзи тикланувчи корпусга эга смартфонларининг иккинчи авлод моделидир.

LG G Flex 2 смартфони март ойида бўлиб ўтган CES 2015 кўргазмасида намойиш қилинган. Смартфон 64 битли 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810 процессори асосида ишлайди. Қурилманинг 5,5 дюймли экранининг кўрсатиш қобилияти Full HD форматигача оширилган, янгиланган дастурий таъминот кўплаб янги функцияларни таклиф этади.

Смартфон Android 5.0 Lollipop операцион тизими остида ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, смартфоннинг орқа қопқоғи ўзи тикланувчи қопламага эга.

Тошкентдаги “Флешка” маиший техника ва электроника бозорида ушбу смартфон 2,3 млн сўмдан таклиф этилмоқда. Шу бозорнинг ўзида смартфоннинг аввалги модели – G Flex ни 1,5 млн сўмга сотиб олиш мумкин.

LG G Flex 2 нинг техник кўрсаткичлари:

Процессор: 8 ядроли 64-битли Qualcomm Snapdragon 810, 2.0ГГц
Экран: 5.5-дюймли, букилган P-OLED Full HD (1080 x 1920, 403 ppi)
Хотира: 16/32МБ eMMC ROM / 2GB DDR4 RAM / microSD разъем (2Тб гача)
Камера: асосий 13Мп с OIS+ лазерли автофокус билан / Олд 2.1Мп
Батарея: 3,000 мА-соат (ички ўрнатилган)
Операцион тизим: Android 5.0 Lollipop
Ўлчамлари: 149.1 x 75.3 x 7.1-9.4 мм
Оғирлиги: 152 гр.
Тармоқлар: 4G / LTE / HSPA+ 21/42 Mbps
Уланиш: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth Smart Ready (Apt-X) 4.1, NFC, SlimPort, A-GPS / Glonass, USB 2.0
Ранги: платинасимон кумуш, қизил фламенко
Қўшимча функциялар: ишора билан суратга олиш, Gesture View, Glance View ва бошқалар.