Samsung ўта ингичка Galaxy Tab S2 планшетларини намойиш қилди

Технология 21 Июль 2015 2679

Samsung Electronics компанияси янги Galaxy Tab S2 планшетлар сериясини намойиш қилди. Серия икки модель – 9,7 ва 8 дюймли Galaxy Tab S2 9.7 ва Galaxy Tab S2 8.0 плашетларидан иборат. Планшетлар ўтган йилги Samsung Galaxy Tab S сериясининг давоми бўлиб, Galaxy Note 4 ва Galaxy Alpha`даги каби металл рамкага эга “премиал” дизайнда ишлаб чиқилган. Планшетлар, шунингдек, Samsung`нинг энг ингичка планшетлари бўлди – уларнинг қалинлиги 5,6 мм.ни ташкил қилади.

Планшетлар Super AMOLED технологияси бўйича ишлаб чиқилган ва QXGA кўрсатиш қобилиятига (2048x1536 нуқта) эга дисплейлар билан жиҳозланган.

Қайд этиш жоизки, ишлаб чиқарувчи бу планшетларда ўзининг анъанавий 16:10 томонлар нисбати ўрнига 4:3 нисбатдан фойдаланган. Натижада планшетларнинг томонлари нисбати iPad Air ва iPad mini’даги кўриниш олган.

Galaxy Tab S2 ўзидан аввалги моделлар каби Home тугмасига жойлаштирилган бармоқлар изини ўқувчи сканер билан жиҳозланган. Планшет Android 5.0 Lollipop операцион тизими остида ишлайди. Планшетлар 8 ядроли Exynos 5433 процессори билан таъминланган.

Планшетлар ички ўрнатилган 32 ёки 64 Гб ли флеш-хотира билан таклиф қилинмоқда, иккала ҳолда ҳам хотирани 128 Гб ли microSD форматидаги хотира карталари билан ошириш мумкин. Қурилмалар, шунингдек, 3 Гб тезкор хотира, 8 Мп.ли асосий камера ва 2,1 Мп.ли олд камера, LTE модули (шунингдек, фақатгина Wi-Fi ни қўллаб-қувватловчи моделлар ҳам мавжуд) билан жиҳозланган. Қурилмаларнинг базавий коммуникация имкониятларига Wi-Fi (802.11 a/b/g/n/ac), GPS ва ГЛОНАСС ҳамда Bluetooth 4.1 алоқа модуллари кирган. Galaxy Tab S2 9.7 модели 5870 мА-соат ҳажмга эга аккумулятор билан, Galaxy Tab S2 8.0 эса 4000 мА-соат ҳажмга эга аккумулятор билан жиҳозланган.

Samsung Galaxy Tab S2 нинг иккала версияси ҳам августда сотувга чиқарилади, қурилмаларнинг расмий тавсия этилган чакана нархлари ҳозирча маълум қилинмаган. Планшетларнинг тахминий нархлари қуйидагича кўриниш олган:

Galaxy Tab S2 8.0 Wi-Fi: 399 евро
Galaxy Tab S2 8.0 LTE: 469 евро
Galaxy Tab S2 9.7 Wi-Fi: 499 евро
Galaxy Tab S2 9.7 LTE: 569 евро

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар