Швейцария полицияси ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг устидан пул сочиб, у олиб бораётган матбуот-анжуманини бузган таниқли британиялик комик актёр Ли Нельсонни ҳибсга олди.

Блаттер матбуот-анжумани залига кириб келиб, энди ўриндиғига ўтирганда актёр унинг ёнига келиб унинг устидан бир пачка пулни сочиб юборган. Оқибатда матбуот-анжумани бир неча дақиқага тўхтатиб қўйилган.