22 июль куни Афғонистоннинг шимолида юз берган теракт натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, танасига бомба ўрнатилган жангари Фарёб вилоятидаги бозорда ўзини портлатиб юборган. Теракт натижасида камида 30 киши оғир тан жароҳатлари олган.