АҚШда хакерлар интернет орқали ҳаракатдаги автомобиль бошқарувини қўлга киритди

Технология 22 Июль 2015 2034

Илгари АҚШ миллий хавфсизлик агентлигида ишлаган Чарли Миллер ва IOActive автомобиль хавфсизлиги компанияси директори Крис Валасек ҳаракатдаги автомобиль бошқарувини интернет орқали қўлга киритди. Бу ҳақда Wired нашри ёзмоқда.

“Менинг Jeep Cheroki русумли машинам 110 км/соат тезликда кетаётган эди, тўсатдан кондиционер тўла қувват билан ишлай бошлади, радио маҳаллий станцияга уланди ва ўчирилмади. Кейин ойнатозалагичлар ишлаб кетди, суюқлик ойнани қоплади. Борт компьютери мониторида хакерларнинг юзлари пайдо бўлди”, – дейди нашрнинг тажрибада иштирок этган журналисти.

Ушбу тажрибадан кўзланган мақсад ичида кўп миқдорда электроника жойлаштирилган машиналарнинг киберхавфсизлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш бўлди.

Кўпроқ янгиликлар