Dell компанияси оғир шароитларда фойдаланишга мўлжалланган Latitude 12 Rugged планшетини тақдим этди. Планшет сув ва чангдан ҳимояланган бўлиб, 1,2 метр баландликдан тушиб кетган ҳолатда ҳам бутун қолади. Бундан ташқари, Latitude 12 Rugged -29 дан +63 даражагача бўлган ҳароратда ҳам ишлай олади.

Dell Latitude 12 Rugged ёруғ жойда ҳам кўриш сифатини йўқотмайдиган 11,6 дюймли HD экран билан жиҳозланган бўлиб, ундан қўлқоп кийган ҳолатда ҳам фойдаланиш мумкин. Шунингдек, планшет Core M Broadwell процессори ҳамда 8 ГБ тезкор хотирага эга. Доимий хотира ҳажми 512 ГБга тенг. Бундан ташқари, Wi-Fi, NFC ҳамда GPS модуллари ҳам мавжуд.