Афғонистон президентининг ўринбосари, мамлакатдаги ўзбек жамоати етакчиси генерал Абдулрашид Дўстум мамлакат шимолидаги айрим туманларда ўрнашиб олган Толибон кучларига таслим бўлиш ва тинчлик жараёнига қўшилиш учун бир ҳафта муддат берди. Бу ҳақда Дўстумнинг матбуот котиби Султон Файзий Khaama Press агентлигига маълумот берди.
Файзийнинг айтишича, Дўстум ушбу мухлатни президент идораси билан келишган ҳолда белгилаган.
Дўстум Толибонга қарши курашиш учун яқинда ўзининг сиёсий рақибларидан бири, Балх вилояти ҳокими Ато Муҳаммад Нур билан кучларини бирлаштирди.