Google компанияси Android учун мўлжалланган YouTuBe иловасида тўлиқ экран кўринишида вертикал видеоларни кўриш имконини яратди. Бу ҳақда Android Police хабар бермоқда.

Янгиланган иловада вертикал видеоларни қулай бошқарув элементлари билан кўриш мумкин бўлади. Бунгача Google вертикал видеоларни қўллаб-қувватлаш имконини яратишга эътибор қаратмаётган ҳамда фойдаланувчиларни ҳам вертикал видео олмасликка ўргатаётган эди.