22 июль куни Италия шимолидаги Милан шаҳрида "ИШИД" сафига одамларни ёллашни мақсад қилган икки киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, 35 ёшли тунислик ҳамда 27 ёшли покистонлик мамлакатда ўтказилаётган аксилтеррор кампания доирасида қўлга тушган.

Италия айни вақтда Тунис, Кувайт ва Франциядан кейин терактлар хавфи юқори бўлиб турган давлат сифатида қайд этилмоқда. Бунга Италия ҳукуматининг террорчиликка қарши коалицияга қўшилишини маълум қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.