Туркия миллий разведка ташкилоти мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларини мамлакатда тайёрланаётган терактлар ҳақида бир неча марта огоҳлантирган. Бу ҳақда Hurriyet Daily News газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг маълумотларига кўра, турк разведкаси мамлакат ҳудудига “ИШИД” террорчилик ташкилотининг 7 нафар жангариси Суриядан кириб ва мамлакатда бир қатор терактлар амалга оширмоқчи бўлгани ҳақидаги маълумот эга бўлган. Гумон қилинувчиларнинг исмлари, улар орасида 3 нафар аёл ҳам бўлган, хавфсизлик хизматларига топширилган.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу ҳолат юзасидан бир қатор шаҳарларда, жумладан Истанбул, Анқара, Коню, Измир ва Шонлиурфда террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операциялар ўтказилган. Бироқ, охирги маълумотларга кўра, полициячилар барча террорчиларни ушлашга ва бартараф этишга муваффақ бўла олмаганлар.