Покистоннинг Хайбар-Паҳтунхва вилояти ҳукумат дастурига 2015 йили полицияга кўмак беришга қаратилган учта йирик лойиҳа киритилди. 2015-2016 молиявий йили 1 июлдан бошланди.
Вилоят ҳукумати полиция бюджетини ошириб, шу билан хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда вилоят бош вазир Парвез Хатток маълумот берди.
Полициянинг лойиҳаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бош директори Карим Хон биринчи марта полициянинг террорчиликка қарши кураши учун юз миллионлаб рупия ажратилганини маълум қилди.
Бомбаларни зарарсизлантириш отрядига 275 млн рупия (2.7 млн доллар), Пешоварга киришда бомба аниқловчи икки ускунани ўрнатишга 263 млн рупия (2.6 млн доллар), Пешовардаги Бача Хон номли халқаро аэропорти ҳимояси учун 8та қоровул минорасининг қурилишига эса 160 млн рупия (1.6 млн доллар) ажратилди.