Қозоғистонликларнинг Ҳажга боришига чеклов қўйилиши сабаблари тушунтириб берилди

Жаҳон 22 Июль 2015 12161

Қозоғистон маданият ва спорт вазири Арслонбек Муҳаммадиўғли мамлакат фуқароларининг Ҳаж сафарини амалга ошириш учун Маккага парвоз қилишининг чекланиши борасида тушунтириш бериб ўтди. Бу ҳақда Today.kz нашри хабар бермоқда.
Чекловларнинг асосий сабаби, унинг сўзларига кўра, туристик фирмаларнинг ишончсизлигидадир. Айрим ҳолатларда хизматнинг сифатсизлиги туфайли одамлар ортга қайта олмай қолганлар.
“Агар биз Ҳаждай жиддий ва муқаддас ишда ҳам шундай иш қилсак, одамлар давлат нима билан шуғулланаяпти дейди”, – таъкидлади Муҳаммадиўғли.
Шунингдек, у бугунги кунда зиёратчиларнинг Маккага сафари масаласи синчковлик билан ўрганилаётганини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар