Қозонда поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Жаҳон 22 Июль 2015 1505

Қозонда поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага етказилди, деб хабар бермоқда Волгабўйи транспорт прокуратураси ўзининг сайтида.

“22 июлда тахминан соат 13 ларда Қозон станциясининг ранжир паркида (йўловчи вагонлари билан техник операциялар бажариш учун мўлжалланган станция йўллари парки – муҳ.) йўловчи вагонларидан иборат таркиб билан манёвр ишлари амалга оширилаётганда таркибнинг охирги вагони ГАЗ-53 юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк машинасида бўлган икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага етказилди”, деб айтилмоқда прокуратура берган хабарда.

Қайд этилишича, ЙТҲга учраган юк машинаси йўловчи поездларидан чойшабларни йиғиш учун ишлатилган.

Воқеа юзасидан прокуратура тергов олиб бормқда.

Кўпроқ янгиликлар