Турк ҳукумати Суручдаги терактнинг фотосурати ва видеоёзувларини ижтимоий тармоқлардан олиб ташланишини талаб қилди

Жаҳон 22 Июль 2015 1525

Турк ҳукумати Суручдаги терактнинг фотосурати ва видеоёзувларини ижтимоий тармоқлардан олиб ташланишини талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Оммавий ижтимоий тармоқлар 22 июль куни Туркиянинг Шонлиурф суди томонидан терактга тегишли бўлган материалларни муомаладан олиб ташлаш ҳақида билдириш олишди. Бу кўрсатма Twitter, Facebook ва YouTube хизматларига нисбатан билдирилган.

Қайд этилишича, Твиттердан бошқа барча ижтимоий тармоқлар ушбу контентни вақтида ўчиришга улгуришган. Бироқ Твиттер буни амалга оширмагани учун Туркия ҳудудидан унга кириш бир неча соатга тўсиб қўйилди.

Айни пайтга келиб Твиттер ҳам турк ҳукуматининг кўрсатмаларини бажарди ва ундан тақиқловлар олинди.

20 июлда террорчи-худкуш Суруч шаҳрида портловчи қурилмани ҳаракат келтирган. Портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ киши жароҳат олган эди. Терактни амалга оширган террорчининг шахси аниқланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар