Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятида сув билан тўлган кўмир шахтасида камида 15 нафар кончи қолиб кетди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Қутқарувчилар кончиларнинг аниқ жойлашган ўрнини аниқлай олмадилар, тоғ жинсларининг барқарорсизлиги туфайли қутқарув жараёни жуда секин бормоқда. Бироқ шунга қарамай, қутқарувчилар берган маълумотларга кўра, қончиларни қутқариб олишга ҳали имкониятлар мавжуд.

Агентликнинг маълумотларига кўра, Хэган округидаги йилига 150 минг тонна кўмир қазиб чиқарадиган “Сюйсян” кўмир шахтаси сув остида қолган. Шахтанинг сув остида қолишига бу туманларда тўхтамасдан ёғаётган жалалар оқибатида келиб чиққан сел оқими сабаб бўлган.