Хитойликлар 130 млн аҳолига мўлжалланган мегашаҳар қурмоқчилар

Жаҳон 22 Июль 2015 3225

Хитойда 130 млн кишидан кўпроқ аҳолига ва 132 минг кв км га эга шаҳарлар бирлашмаси пайдо бўлади, деб ёзмоқда New York Times нашри.

Мегашаҳар Джин-Цзинь-Джи деб номланади, яъни бу ном йирик аҳоли пунктлари бирлашмалари – Пекин, Тяньцзин ва Хэбэйнинг топонимларининг бир қисмларидан тузилган.

Бирлашманинг ҳар бир шаҳри ўз соҳаси учун жавоб беради. Мисол учун, Пекин технология ва маданият учун жавоб беради, Тяньцзинда технологик тадқиқотлар олиб борилади. Хэбэй бўйича ҳозирча қарор қабул қилинмаган, бироқ у ерда катта бўлмаган ишлаб чиқаришлар жойлаштирилиши тахмин қилинмоқда.

Хитой раиси Си Цзиньпин ушбу бирлашманинг яратилишини маъқуллади. Ушбу лойиҳа муаллифларининг фикрича, лойиҳа “Хитой иқтисодий ислоҳотларининг локомотиви” бўлади.

Ушбу ғояни амалга ошириш учун ҳукумат иккита муаммони: транспорт алоқаси ва мактаб ва шифохонларнинг етишмаслигини ҳал қилиши керак. Хитойда юқори тезликдаги темир йўл алоқалари юқори сурьатлар билан ривожланаётган бир пайтда, бошланғич мактабда бир синфда 65 тадан бола таълим олиши ҳоллари ҳали ҳам тез-тез учраб туради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар