“Союз” ташувчи ракетаси “Союз ТМА-17М” кемасини Халқаро фазо станциясига олиб чиқди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, кема бортида станциянинг янги экипажи учган.

Бу “Прогресс”нинг апрелдаги ҳалокатидан сўнг биринчи марта ракета учирилиши бўлди.

Станцияга Олег Кононенко (Роскосмос, кема командири), Кимия Юи (JAXA, борт муҳандиси-1) ва Челл Линдгрен (НАСА, борт муҳандиси-2) учишди.