Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳри яқинидаги Альп тоғларида машғулот ўтказаётган 16 нафар германиялик ҳарбийлар чақмоқ уришидан зарарланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилган.

Жала бошланган вақтда юзга яқин ҳарбийлар палатка қуришди. Чақмоқдан зарарланган 3 нафар ҳарбий яқин орадаги шифохонага ётқизилди, қолганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Маълумотларга кўра, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Воқеа жойига 17та тез ёрдам машинаси ҳамда қутқарув хизматининг вертолёти етиб келди.