BBC дунёдаги энг машҳур 62 нафар танқидчиларни йиғиб, тарихдаги 100 та энг яхши Америка фильми номини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Биринчи ўринни Орсон Уэллснинг 1941 йилда суратга олинган “Фуқаро Кейн” фильми эгаллади. Тўлиқ рўйхат телерадиокомпаниянинг сайтида эълон қилинган.

Иккинчи ўринни Фрэнсис Форд Кополланинг “Чўқинтирган ота”, учинчи ўринни “Эсанкираш” фильми олди. Шунингдек, биринчи 5таликка Стэнли Кубрикнинг “2001: Фазовий одиссея” ва Жон Форднинг “Изловчилар” картиналари кирди.

Рейтингга бир йўла 5та картинаси кирган режиссёрлар сафида Хичкок ҳамда Кубрикдан ташқари Стивен Спилберг ва Фридрих Вильгельм Мурнау ҳам ўрин эгаллади.