АҚШ ва Туркия раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди

Жаҳон 23 Июль 2015 3203

АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Давлат раҳбарлари асосан Туркия ва Сурия чегарасидаги мавжуд ҳолат хусусида гаплашишган.

Рейтер нашри маълумотига кўра, Обама Туркиянинг миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича тузилган дастурини маъқуллаган.

Раҳбарлар Туркия чегараси орқали Сурия ҳудудига жангарилар сафига бориб қўшилувчилар оқимини тўсиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олишган.

Кўпроқ янгиликлар