Kickstarter’да маблағ йиғилаётган кичик телефон бир қувватланишда 90 кун ишлай олади.

Janus One 1500 мА/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, қувватни кўп ишлатадиган функциялардан чекланган. Телефон кичик OLED-дисплей, Bluetooth 3.0 модули, G-сенсорга эга. У фақатгина GSM тармоғида ишлайди.

Телефоннинг ҳажми 99х56,8 мм бўлиб, қалинлиги 5,5 мм.ни ташкил этади.

Janus One 2015 йилнинг сентябрь ойида сотувга чиқиши режалаштирилмоқда.