Мутахассислар дунёдаги энг диндор мамлакатларни аниқлаш мақсадида тадқиқот олиб боришди. Унда олтмиш беш мамлакатдан олтмиш тўрт минг нафар иштирокчи жалб қилинди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Таиланддан 94% одам ўзини диндор ва фақат 1% одам ўзини ҳеч қайси динга мансуб эмаслигини эътироф этишди. Кейинги ўринларда Марокаш, Бангладеш ва Арманистон каби мамлакатлар турибди. Мутахассислар берган маълумотга кўра, энг кўп даҳрийлар Чехияда 23%, Японияда 13%, Швецияда 19% ва Хитойда 7% экани аниқланди.

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади

Манба: Muslim.uz