Эрон Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича келишиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон саноат вазири Муҳаммад Неъматзода маълум қилди.

Неъматзоданинг таъкидлашича, Эрон Европа сармояларига қизиқиш билдирмоқда ва Европанинг энергия захиралари бозорига чиқишни мўлжалламоқда.

Аввалроқ Россия ва Эрон Россия компанияларининг Эрондаги нефть-газ лойиҳаларида иштирок этишини муҳокама қилишлари маълум қилинганди.