Фергюсон шаҳрига афроамерикалик одам полиция бошлиғи сифатида тайинланди

Жаҳон 23 Июль 2015 1995

АҚШнинг Фергюсон шаҳрига афроамерикалик Андрю Андерсон полиция бошлиғи сифатида тайинланди. Бу ҳақда Time нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бу шаҳарда ўтган йилнинг августида қора танли ўсмир Майкл Браун оқ танли полициячи Даррен Уилсон томонидан отиб ўлдирилиши туфайли куз ойига келиб тартибсизликлар бўлиб ўтганди. Кўп ўтмай норозилик намойишлари АҚШ жанубидаги бир қанча шаҳарларга ёйилган эди.

Андрю Андерсон биринчи навбатда жамоатчилик ва полиция ўртасидаги муносабатларни яхшилаш бўйича иш олиб боришини маълум қилган.

Маълумот учун, Фергюсон шаҳрида муқаддам полиция бошлиғи сифатида ишлаган Том Жексон шу йилнинг март ойида ишдан бўшатилган, бунга Адлия департаменти томонидан шаҳарда полиция томонидан ирқчилик характеридаги ҳаракатлар олиб борилгани ҳақидага маълумотлар чоп этилгани сабаб бўлганди. Шундан сўнг, бу лавозим учун бутун мамлакат бўйлаб муносиб номзодни қидириш бошланганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар