Ҳосила Раҳимованинг Жиззахдаги концертига чипталар зўрлик билан сотилгани маълум қилинди

Маданият 23 Июль 2015 12818

23 июль куни Жиззах шаҳрида қурилган янги "Сўғдиёна" ўйингоҳида Ҳосила Раҳимованинг "Қўлда созим дўмбира" номли концерти ташкиллаштирилди.

Бу концертдан олдинроқ, жиззахликлар Sayyod.com нашрига мурожаат қилишиб, концерт учун чипталар ҳокимият вакили, маҳалла раиси ва участка нозиридан иборат гуруҳ томонидан тадбиркорларга мажбурий равишда сотилганини маълум қилишган.

Улардан бири мажбуран сотиб олгани чипта суратини ҳам юборган. Маълум бўлишича, чиптага 30 минг сўм нарх белгиланган, олишни истамаганларга эса ярим нархига ҳам берилган.

Шикоят қилувчилардан бири бу чипта ўрнига 2 килограмм гўшт сотиб олиб, 2 ҳафта давомида болаларини тўйдиргани маъқуллигини билдирган.

Sayyod.com масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ҳосила Раҳимованинг матбуот котиби Ёдгор Юксал билан боғланади.
“Ҳосила Раҳимова мазкур концертда гонорар оладиган хонанда бўлса, бориб туриб ҳаммага чипта ўтказиб юрмайдику? Чипталарни ўтказиш ва сотиш мажбурияти ва жавобгарлигини ҳам олмаган. Бу нарсаларга аралашмайди ҳам. Концерт ташкилотчилари хонандага концертни ўтказиш юзасидан қўнғироқ қилиб, ташаббус билан чиқишган ва гонорарни келишган ҳолда у рози бўлган. Бу масалалар юзасидан концерт ташкилотчиларига мурожаат этишлари мумкин. Концертга тушиш ёки тушмасликка ҳеч ким мажбурлай олмайди, "участковый" билан келадими ёки бошқаси биланми, хоҳласа киради ва хоҳламаса йўқ”, дейди котиб.

Шунингдек, хонанданинг ўзи ҳам бу вазиятга ўз муносабатини билдирган.

“Хоҳласангиз олинг чиптани, хоҳламасангиз йўқ, мени бу борада айбдор қилишлари нотўғри, тўғри тушунишсин, мен тўйга бориб, хизмат қилганимдек, бу концертда ҳам худди шундай бўлади. Менинг ижроимда ёки концертдаги чиқишим давомида муаммо бўлсагина, мен жавоб берган бўлардим. Ёки сен кирасан, деб ўзим чипталарни мажбурлаб ўтказганимда, мендан хафа бўлишса, буни тушуниш мумкин эди”, дейди хонанда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар