Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари шаҳардаги Тайм-сквер майдонига Эрон ва "олтилик" мамлакатлари ўртасида эронликларнинг ядровий дастури бўйича имзоланган келишувга қарши руҳдаги намойиш уюштириш учун тўпланишди.

Ассошейтед Пресс нашрида ёзилишича, майдондаги минглаб кишилар қўлларида бу келишувдан норозилигини ифодаловчи шиорлар ёзилган банерларни кўтариб олишган.

Митинг иштирокчилари "Эрон пойгасини тўхтатинг" ва "Келишув бекор қилинсин" каби хитоблар билан чиқишмоқда.

Митинг ташкилотчиларнинг билдиришича, расмий Вашингтон бу келишув орқали Эронга ядро қуролини яратиш имконини беради ва бутун дунёга террор хавф солишига йўл қўяди.