Браконьерликдан азият чекаётган, қирилиб кетаётган ноёб жониворлар юрак уриши датчиклари, камералар ва кузатиш ускуналари билан таъминланади, бу рейнжерларга тезкор ҳаракат қилиш ва жониворларни ҳимоя қилиш имконини беради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Англиянинг тизимни ишлаб чиқаётган Protect компанияси рейнжерлар воқеа жойига юк машиналари ва вертолётларда бир неча дақиқа ичида етиб кела олиши ва браконьерларга тўсқинлик қила олишига ишонтирмоқда. Бундан ташқари, бу браконьерларни жиноят жойида қўлга олиш имконини беради.

Технология браконьерлик таҳдидларига қарши курашиш самарадорлигини оширади.