Олма-отанинг минг йиллик ёши ЮНЕСКО томонидан расман тасдиқланди

Жаҳон 23 Июль 2015 1100

БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Олма-ота шаҳринининг 1000 йиллигининг нишонланишини юбилей саналар рўйхатига киритди. Бу ҳақда тарих фанлари доктори, академик Карл Байпаков журналистларга маълум қилди.

Қозоғистоннинг жанубий пойтахти Олма-отанинг юбилейини нишонлаш санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ тегишли тадбирлар кейинги йилда ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Байпаковнинг фикрича, Олма-ота шаҳри минг йиллик тарихга эгалигининг тан олиниши билан “шаҳар энг йирик сайёҳлик бўғинларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга бўлади”. Олим шаҳарнинг сакларнинг Еттисув давлатининг ҳудуди бўлганидан дарак берувчи кўплаб ёдгорликларни диққатга сазовор жойлар сифатида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга намойиш қилиш мумкинлигини таъкидламоқда. Мисол учун, бунга Олма-отада олиб борилган қазилма ишларида қимматбаҳо металлдан ясалган қурол-яроғлар кийиб олган сак жангчисининг қолдиқлари сайёҳларга намойиш қилиниши мумкин. Дунёга “олтин одам”каби танилган ушбу археологик топилма милоддан аввалги V-VI асрларга тегишлилиги аниқланган.

Кўпроқ янгиликлар