Тошкентда 151 нафар етим бола турар жойи билан таъминланмаяпти

Жамият 23 Июль 2015 1751

Тошкент шаҳридаги етимхоналарда тарбияланган ва 17 ёшдан ошгач, мустақил ҳаётга йўлланма берилган 175 нафар етим ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 150 нафардан ортиғи бошпанасиз қолмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига биноан 17-23 ёш оралиғидаги бу етим ва боқувчисини йўқотган болалар турар жой билан таъминланиши кераклиги белгилаб қўйилган.

"Инсон ва қонун" газетасида ёзилишича, ҳукуматнинг бу қарори ижроси тўла таъминланмаган.

Маълум бўлишича, 175 нафар боладан 31 нафарига бошпана топиб берилган, лекин улардан 7 нафари янги турар жойидаги шароитлардан қониқмаган ва етимхоналарга қайтиб келган.

Кўпроқ янгиликлар