Украина бош прокурори Виктор Шокин йўқолиб қолди. Бу ҳақда 22 июль куни Украина халқ депутати Игорь Мосийчук Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

Прокурорнинг телефони ўчирилган. Мосийчук ички ишлар вазири Арсен Аваковга мурожаат қилиб, дарҳол қидирув ишларини бошлашни талаб қилган.

Илгари Шокин коррупцияга қарши кураш ишига бошчилик қилаётгани боис ҳаёти хавф остида эканлигини матбуот анжуманларидан бирида айтиб ўтган эди.