Apple Watch “ақлли” соатлар бозорининг 75 фоизини эгалламоқда

Технология 24 Июль 2015 3117

Strategy Analytics компаниясининг тадқиқотларига кўра, Apple компаниясининг смарт-соатлари Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни четга суриб, қўлга тақиб юрилувчи қурилмалар бозорининг 75,5 фоизини эгаллаб олди. Бу ҳақда 9to5mac портали маълум қилди.

2014 йилнинг 2-чорагида бу бозорда Samsung етакчилик қилиб, бозорнинг 73,6 фоизини эгаллаган эди. Бироқ жорий йилнинг апрелида Apple Watch нинг сотувга чиқарилиши билан Корея компаниясининг улуши фалокатли тарзда камайиб кетди, яъни компаниянинг ҳозирдаги улуши 7,5 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳисоботда, шунингдек, 2015 йилнинг 2-чорагида “ақлли” соатларнинг 17 фоизи бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 2-чорагида Apple 4 млн дона смарт-соат ишлаб чиқарган, қолган 1,3 млн та смарт-соат бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 55630 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32116 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4776 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16692 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 100664 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:04 472 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Европа Лигаси. Амалдаги финалчи «Аякс» «Русенборг»га ютқазди, «Атлетик»да иродали ғалаба
10:48 596 Спорт
Ўзбекистон МТРК раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Нукус шаҳрида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
10:27 863 Жамият
Кўпроқ янгиликлар