Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Россия иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаш ҳақидаги таклифни айтганда ҳазиллашганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган ҳафатада Берлускони Владимир Путиндан Россия иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаш ҳақида таклиф олганини маълум қилганди.

Аввалроқ бу ахборотга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳ бериб, Путин шунчаки Берлусконининг кўнглини кўтариб қўйганини айтган.