Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБга Шарқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ховлисига номаълум шахслар яширин равишда кириб, тўрт бош қўйини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилари билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 17 ёшли маҳаллий аҳоли вакили содир этганлиги аниқланди. 

Ғараз ниятли шахслар қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.