23 июль куни Тошкент шаҳар "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Амалдаги қонунда дорихонани бошқариш фақатгина олий маълумотли фарматцевтгагина рухсат этилади деган меъёр белгиланган эди. Лекин бугунги кунга келиб, амалиётни ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли фармацевт провизорлар билан биргаликда ўрта махсус маълумотга эга бўлган ассистент фармацевтларга ҳам рухсат этилиши белгилаб қўйилди.

Амалдаги қонунда дорихонага тиббий муассаса деб таъриф берилган. Бугунги кунда амалиётдан келиб чиқиб дорихона нафақат тиббий муассаса балки ташкилот тушунчасига ўзгартирилди.

Қонун лойиҳасидан янги "Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш", "Дори воситаларини, тиббий буюмларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби" каби қатор янги моддалар ҳам жой олаётгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди