Сурия дунёдаги энг нотинч давлат деб топилди

Жаҳон 24 Июль 2015 6416

Австралиянинг иқтисодиёт ва дунё институти томонидан тузилган тинчлик даражаси бўйича тузилган Global Peace Index рейтингида Сурия охирги – 162-ўринни эгаллади.
Бунга мамлакатдги фуқаролик уруши ва мамлакатнинг катта ҳудудини эгаллаб олган “ИШИД” террорчилик гуруҳининг ҳаракатлари сабаб бўлган.

Рейтингга кўра, Суриядан ташқари Шимолий Корея, Покистон, Конго демократик республикаси, Судан, Сомали, ЖАР, Жанубий Судан, Афғонистон ва Ироқ ҳам дунёдаги энг нотинч давлатлар деб топилди.
Экспертларнинг фикрича, дунёдаги энг тинчликсевар давлат деб Исландия топилди. The Independent нашрининг таъкидлашича, бу давлат НАТОга кирувчи, ўзининг доимий армиясига эга бўлмаган ягона давлатдир. Шунингдек, тинчлик даражаси энг юқори бўлган давлатлар ўнталигидан Дания, Австрия, Янги Зеландия, Швейцария, Финляндия, Канада, Япония, Австралия ва Чехия ҳам ўрин олган.
Рейтингни тузишда 23 та кўрсаткич ҳисобга олинди. Улар орасида қуролли тўқнашувларда иштирок этиш, кучишлатар тузилмаларнинг миқдори, жиноятчилик ва террорчилик хавфи даражаси каби кўрсаткичлар бор.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар