24 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида террорчи ташкилотларга аъзолиги гумон қилинганларни ҳибсга олиш бўйича махсус аксилтеррор операция бошлади. Ушбу амалиётларга Туркия полицияси ва махсус хизматлар вакилларининг 5 минг нафарга яқин ходими жалб қилинган.

CNN TURK телеканалида хабар берилишича, ҳукумат вакиллари шаҳардаги 24 тумандаги 140та нуқтани текширувдан ўтказишган. Жойлардан бирида отишма юз бериб, шубҳали шахслардан бири отиб ўлдирилган.

Тадбир давомида "ИШИД" ва курдларнинг бир қанча экстремистик гуруҳларига аъзолиги гумон қилинадиган шахслар қўлга олинмоқда.

Шунингдек, полиция ходимлари Курдистон миллий озодлик инқилобий фронти партияси вакилларини ҳам ҳибсга олмоқда. Бу партия 2013 йилда АҚШнинг Анқарадаги элчихонасида портлаш содир этган, шу йилнинг баҳорида ҳам Истанбул прокурори ҳаётига суиқасд уюштирганди.

Ушбу амалиётга вертолётлар ва тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам жалб этилган.

Бундан ташқари, Туркиянинг Измир ва Бурса шаҳарларида "ИШИД" ва Курдистон ишчилар партиясига аъзолиги шубҳа остига олинган 14 киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Килас вилоятида Сурия ҳудудидан отилган ўқ туфайли турк аскари ҳалок бўлди.
Бунга жавобан Туркия ҳукумати 24 июль куни "ИШИД"нинг Суриядаги базаларига ердан ва ҳаводан зарба беришни бошлади.