Абдулрашид Дўстум Афғонистон шимолида толибонларга қарши курашда раҳбарлик қилмоқда

Жаҳон 25 Июль 2015 6614

Афғонистон президентининг ўринбосари, мамлакатдаги ўзбек жамоати етакчиси бўлмиш генерал Абдулрашид Дўстум мамлакат шимолидаги айрим туманларга ўрнашиб олган Толибон кучларига қарши кураш коалициясига раҳбарлик қилмоқда.

Ушбу генерал ўтган асрнинг 90-йилларида Толибонга қарши кураш халқ ҳаракатига бошчилик қилганди. Айни вақтда Фарёбдаги расмий ва ҳарбийлар унинг келишини кутишмоқда.

"Мен 39 йилдан буён ҳарбий кийимдаман. Шу вақтгача бирон марта жанг қилишдан қайтмаганман, жангларнинг катта ёки кичигининг аҳамияти йўқ, халқ жангарилардан зулм кўришига йўл қўймаймиз", деб баёнот берган генерал Дўстум Жузжон вилоятида афғон ҳарбий бошлиқлари билан учрашуви вақтида.

Маълумот учун, у бироз олдинроқ ўзининг сиёсий рақиби, Балх ҳокими Ато Муҳаммад Нур билан кучларини жангариларга қарши курашиш учун бирлаштирди. Бу коалицияга ҳазоралар етакчиси Ҳожи Муҳаммад Муҳаққиқ ҳам қўшилди.

Кўпроқ янгиликлар