Ироқнинг Туз-Хурмат шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 45 киши яраланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Теракт икки нафар террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган.

Ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ бу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олмади, бироқ буни “ИШИД” террорчилик ташкилоти амалга оширгани тахмин қилинмоқда.

Портлашлар одамлар гавжум бўлган пайт шаҳар ҳовузи ёнида содир этилди. Шифокорларнинг фикрича, кўпчилик яраланганларнинг аҳволи жуда ёмонлиги сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.